Янгиликлар

Театр ҳафталиги....
Сана: 25.03.2024

   Кеча, 24 март санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси "Театр томошалари ҳафталиги"нинг тўртинчи кунида Бухоро вилояти Қоракўл Ёшлар театрининг "Бахт осмондан тушмайди" деб номланган спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

 
Маълумот ўрнида, Қоракўл Ёшлар театри марҳум устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ҳамда Маданият вазирлиги ташаббуси билан ташкил топган. Илк спектакли 2021 йил 24 февраль куни тақдим этилган. Унда Қўчқор Норқобил асари асосида Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов саҳналаштирган "Ҳар нарсанинг жавоби бор" спектакли намойиш этилган.