Янгиликлар

Tадбир...
Сана: 25.03.2021

    Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг 80 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 
Тадбирда  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  театрнинг устоз санъаткорлари, Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, шунингдек маҳоратли актёр “Шуҳрат” медали соҳиби Умид Шодмоновлар иштирок этиб Абдулла Ориповнинг ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва шоир билан боғлиқ самимий хотираларни ёдга олишди. Шунингдек театрнинг раққоса қизлари томонидан ижро этилган миллий рақслар намойиши тадбир қатнашчилари қалбига хуш кайфият бағишлади.