Янгиликлар

Театрга ташриф...
Сана: 26.01.2021

    Жорий йилнинг 26 январ куни Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этиш  мақсадида Тошкент кимё-технология институти талабалари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб, театрнинг ташриф қоғози дея томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келаётган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклини томоша қилишди.

Ташриф давомида талабаларга театр тарихи, репертуардаги спектакллар ҳақида маълумотлар берилди, шунингдек талабалар театр музейи билан ҳам яқиндан танишишди.