Янгиликлар

Ижодий учрашув ва концерт дастурлари ўтказишмоқда.
Сана: 23.04.2024

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023йил 25 декабрдаги ПҚ-406-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йилда Маданият вазирлиги тизимидаги давлат театрлари жамоаларининг ҳудудларга гастроль сафарларини ташкил этиш режа-жадвалига мувофиқ бугун, 23 апрель санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткорлари Меҳмонали Салимов, Одина Ғозиева, Александр Бекчанов ҳамда Меҳри Бекжоновалар театр маъмури Нигора Шержонова бошчилигида Андижон шаҳридаги 1- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлишиб ижодий учрашув ва концерт дастурлари ўтказишмоқда.