Янгиликлар

“Ватан суйган болалар” деб номланган маънавий-маърифий байрам кеч
Сана: 03.12.2020

     Жорий йилнинг 3 декабрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати   музейи,  Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон   давлат мусиқали театри  билан ҳамкорликда   3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни   муносабати билан имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 25-сонли   мактабда “Ватан суйган болалар” деб номланган маънавий-маърифий байрам кечаси   ташкил этилди.

 
      Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директор   ўринбосари Хайрулла Вахобов ҳамда  маҳоратли актёрлар Дурдона Носирова,   Жамолиддин Валиев  ва яна кўплаб меҳмонлар иштирок этди.