Янгиликлар

Kўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкил этилди.
Сана: 15.12.2020

     Жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент вилояти, Чиноз туманининг "Эшонобод" маҳалласи мисолида қўшни давлатлар вакилларини республикамизнинг барча ҳудудларида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида турли маданий, маънавий-маърифий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари ташкил этилди. 

 
Мазкур тадбирлар доирасида маҳалладаги "Китоб" ҳайкалининг очилиш маросимида турли театр актёрлари томонидан Абдулла Қодирий, Эркин Вохидов, Садриддин Айний, Александр Сергеевич Пушкин ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг етакчи актёрлари Тоҳир Раҳимов, Иқбол Ошиқовлар томонидан Чингиз Айтматов ва Абай образлари яратилди.