Янгиликлар

Талабалар театрда
Сана: 22.11.2022

   Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Халқаро ва Аудиовизуал журналистикаси факультетининг Санъат ва Сайёҳат йўналишининг талабалари университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳамда  Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Санжарбек Рашидов раҳбарлигида ташриф буюришди.

 
Талабалар "Бахши" спектакли намойишидан сўнг асар иштирокчиси маҳоратли ижодкор Расулхон Қодирхонов билан спектакл таассуротлари хақида ўртоқлашишди, театр тарихи ва фаолияти билан яқиндан танишишди.
 
Шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри матбуот хизмати котиби Фируза Холиқова ҳамда Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар университетининг бўлажак санъатшунос журналистлари ўртасидаги ҳамкорлик ишлари келишилди.