Янгиликлар

МУҚИМИЙ ТЕАТРИ САФАРДА
Сана: 23.02.2026

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрнинг ижодий жамоаси Сирдарё вилояти бўйлаб гастроль сафарини бошлади. Жорий йилнинг 23–26 февраль кунлари давомида театримиз ижодкорлари вилоятнинг бир қатор туманларида томошабинлар билан учрашиб, маданий дастурлар тақдим этишади. 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллаханов бошчилигидаги ижодий гуруҳ таркибида Одинахон Ғозиева, Меҳри Бекжанова, Александр Бекжанов, Турғун Бекназаров, Норпошша Ҳасанова, Умид Шодмонов, Азизхон Латипов, Хабибулла Ортиқов, Нурбек Маматов, Обид Аҳмедов, Жамолиддин Валиев, Сурайё Юсупова ҳамда театр маъмури Нигора Шержонова иштирок этмоқда.

Ижодкорларимиз “Кулгу ва шодлик кечаси” концерт дастури ҳамда “Асл хазина” спектакль намойиши билан Сирдарё аҳлини хушнуд этишади. 
 
Айни вақтда жамоамиз Гулистон давлат университети меҳмони бўлиб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан ижодий учрашувлар ўтказмоқда.