Янгиликлар

Театр ҳафталигининг иккинчи куни...
Сана: 22.03.2021

  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси "Театр томошалари ҳафталиги"нинг иккинчи кунида театр репертуарининг сара спектаклларидан бири драматург Холиқ Хурсандов қаламига мансуб “Тўмарис” спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

 
       Қадимий Туронзамин тупроғида яшаб ўтган массагетлар маликаси Тўмарис ва унинг жасорати ҳамда озод ва ҳур тупроққа Эрон салтанати шоҳи Кирнинг ҳужуми ва аслида аёл бўлса ҳам она-юртни  келгиндиларга топтатиб қўймаган Тўмарис ва унинг яқинлари ҳақида ҳикоя қилинади.