





Бугун, 19 май куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида навбатдаги “ОНЛАЙН ҚАБУЛ” бўлиб ўтди.
Қабул театр директори Азим Муллахонов иштирокида ташкил этилиб, мурожаатлар, таклиф ва фикрлар тингланди.
Онлайн қабул давомида театр фаолиятини янада такомиллаштириш, томошабинлар учун қулайликларни ошириш ҳамда ижодий жараёнларга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.