Янгиликлар

Mаданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Сана: 19.11.2023

   Куни кеча, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  театрида 17 ноябрь – "Халқаро талабалар куни" муносабати билан Ориентал университети билан ҳамкорликда маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

 
Тадбирни Ориентал университети ректори Муроджон Аҳмедов очиб берди. Университет миқёсида ташкил этилган турли лойиҳа ва танловларда ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган талабалар муносиб тақдирланди. 
 
Тадбир сўнггида ижодкорларимиз томонидан "Ақлдан озиш ҳеч гап эмас" спектакли намойиш этилди.