Янгиликлар

Эзгулик сари...
Сана: 19.03.2024

   Рамазон - меҳр мурувват, ҳайру саховат ойи. Шу муносабат билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари ҳамда Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети жамоаси эзгулик, меҳр ва саховат тадбирини ташкил қилишни режалаштириб Зангиота ковид марказида жойлашган "Таскин" номли болалар Хосписига жамоавий ташриф уюштиришди. 

 
Ҳар бир боланинг ўзидан 3 та орзуси рўйхати олинди ва имкон қадар болажонлар орзуси амалга оширилди. Наврўз байрами, эртак қаҳрамонлари томошаси, кўнгилочар тадбирлар ва сумалак ташкил этилди.