Xисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Театр ва кинодраматургия кенгашининг 2025 йилдаги фаолиятига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни уюшма раиси ўринбосари Ғайрат Мажид очиб, кенгашнинг ўтган йил давомида амалга оширган ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ҳисобот доирасида санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа докторлари томонидан таҳлилий маърузалар тақдим этилди:
— Шоҳрух Абдурасулов — “Ўзбек театри ва драматургиясида ижодий жараёнлар сарҳисоби”;
— Оминагул Азизова — “2025 йилда тақдим этилган бадиий фильмлар таҳлили”;
— Моҳинур Аҳмеджанова — “Замонавий ўзбек сериаллари драматургияси: муаммо ва ютуқлар”.
Йиғилишни кенгаш раиси, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим олиб борди.
Муҳокамада, шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрнинг адабий эмакдоши Тўра Мирзо ҳамда театр матбуот котиби Фируза Холиқова иштирок этди.
Йиғилиш давомида театр ва кинодраматургия соҳасининг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.