Янгиликлар

Эҳтиром...
Сана: 19.01.2024

   Бугун 18 январь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театр раҳбарияти ва касаба уюшмаси бошчилигида театр жамоаси устоз санъаткоримиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова ҳамда театримизни либослар бўлими бошлиғи Ирисхония Хайтметованинг таваллуд айёми билан табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди. 

 
Театр жамоаси номидан сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Александр Бекчанов, Дилором Сафоева, Меҳмонали Салимов, ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова, театр директор ўринбосари Хайрулла Инағомов, саҳна устаси Абдурашид Мажидов ҳамда театр ёшлари таваллуд кун эгаларини самимий қутладилар.