Янгиликлар

Япония киноижодкорлари театрда...
Сана: 16.09.2022

   Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Япония кино кунлари" бўлиб ўтди.

 
Япония киноижодкорлари иштирокида ҳамда “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу ижодий кечада Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма, шунингдек миллий-маданий марказлар вакиллари, талаба ёшлар ҳам иштирок этди.
 
Кеча сўнгида ташриф буюрган меҳмонларга Япония киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Сакура асири" ва "Серенада кечаси" фильмлари тақдим этилди. Қизиқарли воқеаларга бой мазкур асарлар япон халқининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари, ёшларининг дунёқараши ва ички кечинмалари ҳақида тасаввур уйғотади.