





2019 йил 25 январь куни Тошкент вилояти Зангиота туманининг 29-сонли ўрта мактабида “Олийжаноблик – олий қадрият” мавзусида учрашув ўтказилди. Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг эл суйган маҳоратли актёрлари Маърифат Ортиқова ва Расулхон Қодирхонов иштирок этдилар. ...
Каримов Фонди томонидан монументал лойиҳа – атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилига таржимаси нашри амалга оширилди.
18 январь куни соат 19:00да "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида «Ўткан кунлар» романининг инглиз тилидаги нашри тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимотда Муқимий театрининг актёрлари Расулхон Қодирхонов ва Зулфия Умерова “Отабек ва Кумуш” образида номоён ...
Жамоамиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги мукофотга сазовор бўлди.
Устоз санъаткор жамоадошлари билан ҳамжиҳатликда ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, санъат ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида салмоқли ишларни олиб бормоқда.
Театримиз жамоаси билан биргаликда устозни бу мукофот билан қизғин табриклаб қоламиз. ...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри 28 декабрдан 10 январгача болажонлар учун қишки таътил туҳфаси тайёрлашди. Муаллиф Ш.Жалилованинг “Ялмоғизнинг найранги” деб номланган мусиқали Янги йил эртаги барчага бирдек ёқди деган умиддамиз.
Бу спектаклдаги воқеалар ўрмонда бўлиб ўтади. Унда кўплаб ҳайвону жонзотлар, эзгулик маликаси Қорқиз бир тараф ва ичиқора Ялмоғиз ҳамда ...