





Жамоамиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги мукофотга сазовор бўлди.
Устоз санъаткор жамоадошлари билан ҳамжиҳатликда ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, санъат ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида салмоқли ишларни олиб бормоқда.
Театримиз жамоаси билан биргаликда устозни бу мукофот билан қизғин табриклаб қоламиз. ...
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри 28 декабрдан 10 январгача болажонлар учун қишки таътил туҳфаси тайёрлашди. Муаллиф Ш.Жалилованинг “Ялмоғизнинг найранги” деб номланган мусиқали Янги йил эртаги барчага бирдек ёқди деган умиддамиз.
Бу спектаклдаги воқеалар ўрмонда бўлиб ўтади. Унда кўплаб ҳайвону жонзотлар, эзгулик маликаси Қорқиз бир тараф ва ичиқора Ялмоғиз ҳамда ...
Бугундан бошлаб сиз азиз театр мухлислари, санъатсевар дўстларимиз учун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг расмий сайти — www.muqimiyteatr.uz ўз иш фаолиятини бошлади. Мазкур сайт орқали сиз азизлар театр фаолияти, севимли актёрларингиз ҳаёти ва ижоди, айни пайтда санъат даргоҳида қўйилаётган янги спектакллар ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин. Айни чоғда санъатимизнинг буюк дарғалари ҳақида сизни қизиқтирган материалларни ўқиш бахтига муяссар бўласи ...