Янгиликлар

Диққат! Диққат! Танловга эълон!
Сана: 13.02.2020

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ҳамда санъатга ошно бўлган ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, ёш иқтидорларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида яшайдиган 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёшлар учун  “Ёш иқтидорлар” танловини эълон қилади. 
Танлов ғолибларига театр ҳузурида ташкил этиладиган " Ёш иқтидорлар”  тўгарагида бепул ўқиш учун тавсия берилади. Танлов 2020 йил 1 дан 10 мартга қадар давом этади.
Тўгаракда қуйидаги йўналишлар мавжуд;
1.  Актёрлик маҳорати
2.  Қўшиқчилик (овоз созлаш)
3.  Рақс
4.  Сухандонлик
Тўгаракда ўқиш муддати - 4 ой. Бу ерда сиз Муқимий театрининг эл суйган устоз санъаткорлари бошчилигида маҳорат дарсларини ўрганасиз. Энг муҳими, бу ерда ўқиш мутлақо БEПУЛ!