Янгиликлар

Жараён..
Сана: 17.05.2021

  Жорий йилнинг 14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” номли фестивал бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда  турли кўнгилочар шоу-дастурлар,  интеллектуал ўйинлар, шунингек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларидан иборат 50 нафар бола учун “Суннат тўйи” акцияси ўтказилди.

 
Ушбу фестивалда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодкорлари ҳам фаол иштирок этиб, ижод намуналарини тақдим этишди.