Янгиликлар

“Ўткан кунлар”
22.01.2019
Каримов Фонди томонидан монументал лойиҳа – атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилига таржимаси нашри амалга оширилди. 18 январь куни соат 19:00да "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида «Ўткан кунлар» романининг инглиз тилидаги нашри тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимотда Муқимий театрининг актёрлари Расулхон Қодирхонов ва Зулфия Умерова “Отабек ва Кумуш” образида номоён ...
Жамоа учун туҳфа
22.01.2019
Жамоамиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов адабиёт ва санъат йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасида таъсис этилган Халқаро Чингиз Айтматов номидаги мукофотга сазовор бўлди. Устоз санъаткор жамоадошлари билан ҳамжиҳатликда ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, санъат ҳамда маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида салмоқли ишларни олиб бормоқда. Театримиз жамоаси билан биргаликда устозни бу мукофот билан қизғин табриклаб қоламиз. ...
Ялмоғизнинг найранги
22.01.2019
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри  28 декабрдан 10 январгача болажонлар учун қишки таътил туҳфаси тайёрлашди. Муаллиф Ш.Жалилованинг “Ялмоғизнинг найранги” деб номланган мусиқали Янги йил эртаги барчага бирдек ёқди деган умиддамиз.             Бу спектаклдаги воқеалар ўрмонда бўлиб ўтади. Унда  кўплаб ҳайвону жонзотлар, эзгулик маликаси Қорқиз бир тараф ва ичиқора Ялмоғиз ҳамда ...
Янги сайт – барча учун!
22.01.2019
Бугундан бошлаб сиз азиз театр мухлислари, санъатсевар дўстларимиз учун Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг расмий сайти — www.muqimiyteatr.uz ўз иш фаолиятини бошлади. Мазкур сайт орқали сиз азизлар театр фаолияти, севимли актёрларингиз ҳаёти ва ижоди, айни пайтда санъат даргоҳида қўйилаётган янги спектакллар ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин. Айни чоғда санъатимизнинг буюк дарғалари ҳақида сизни қизиқтирган материалларни ўқиш бахтига муяссар бўласи ...
<< | < | 148 | 149 | 150 | 151 | 152 | 153