Бугун, 15 декабрь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрида репертуар режасига мувофиқ IV - чорак учун саҳналаштириш белгиланган "Тонгни кулиб қарши ол" мусиқали драма спектаклининг жамоатчилик кўриги бўлиб ўтди.
Муаллиф: Қўчқор Норқобил
Режиссёр: Достон Хақбердиев
Бастакор: Ойдин Абдуллаева
Рассом: Жалолиддин Раҳимов
Дирижёр: Акмал Тўраев
Либослар бўйича рассом: Дилмурод Мўминов
Балетмейстер: Маъмура Назарова
Жамоат кўригида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Театр Арбоблари уюшмаси мутахассислари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олинган ҳолда спектакль репертуар учун қабул қилинди.
Театр жамоасини янги саҳна асари билан муборакбод этамиз!