Янгиликлар

Эҳтиром...
Сана: 15.04.2021

   Бугун 15 апрель куни Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театр касаба уюшмаси қўмита раиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов бошчилигида театр жамоаси устоз санъаткоримиз Муҳаббат Сотволдиевани таваллуд айёми билан табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди. 

 
Театр жамоаси номидан сўзга чиққан Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Турғун Бекназаров, Малика Қаюмова ҳамда устоз санъаткор Маъсуда Отажоновалар таваллуд кун эгаси Муҳаббат Сотволдиевани  қутлуғ ёши билан самимий қутладилар.