Янгиликлар

Тадбир
Сана: 13.01.2020

Жорий йилнинг 13 январь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этишди. Шунингдек, Қуролли Кучлар фахрийлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, курсантлар ҳамда собиқ битирувчилар иштирок этди. Байрам муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчилари муносиб рағбатлантирилди.