





Муқимий театри ижодкорлари “Art Choir Festival” саҳнасида
“Туркистон” саройида Филармония тасарруфидаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Хор жамоасининг 65 йиллигига бағишланган “Art Choir Festival” юбилей концерти бўлиб ўтди.
Ушбу фестивалда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри хор жамоаси ҳамда ёш солистлар муносиб иштирок этиб, томошабинларга унутилмас мусиқий онларни тақдим этишди.
Театримиз ижодкорларининг маҳоратли чиқишлари фестиваль иштирокчилари ва меҳмонлари томонидан алоҳида эътироф этилди.