Янгиликлар

Фахрийлар эъзозда
Сана: 10.05.2019

9 май куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Эргаш Тошматов, Собиржон Раҳимжонов ва театрнинг меҳнат фахрийси Жўра Ортиқовларнинг хонадонларида бўлишди. “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан, фахрийларимиз табрикланди, самимий суҳбат асносида бугунги осуда кунларимизни қанчалик қадрлаш, шукрона ила яшаш ҳақидаги ҳаётий ўгитлар хотираларга муҳрланди.