Янгиликлар

Xашар...
Сана: 13.03.2021

  Халқимиз азалдан ҳашарни меҳр-оқибат, ишонч ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамловчи восита сифатида эъзозлаб келади.

Юртимизда турли байрамлар олдидан умумхалқ ҳайрия хашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган.
 
Жорий йилнинг 13 март куни  умумхалқ хайрия ҳашари деб эълон қилинганлиги муносабати билан Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрида ҳам бугун  жамоавий ҳашар бўлиб ўтди.