Янгиликлар

Таътил олди йиғилиш...
Сана: 11.07.2022

    Куни кеча, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг таътил олди якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Мавсум давомида амалга оширилган ижодий ишлар сарҳисоб этилди, кейингилари режага киритилди. Шунингдек, республикамиз бўйлаб қатор тарғибот тадбирларида фаол иштирок этган устоз санъаткорлар ва ижодкорларимизга театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчонов томонидан миннатдорчилик билдирилди. 

 
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси 83- мавсумни якунлаб, меҳнат таътилига кузатилди.