





“Маданият ва маърифат” телеканалининг “Дўстлар даврасида” кўрсатувининг навбатдаги сони Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Масуда Отажонова ижодига бағишланди.
Кўрсатувда санъаткоримизнинг саҳнадаги фаолияти, театр ва кино соҳасидаги ютуқлари ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.