Янгиликлар

Таваллуд кун...
Сана: 05.12.2025

  Бугун 5 декабрь, устоз санъаткоримиз, Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиеванинг таваллуд куни!

Жамоамиз номидан Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик  ва ижодий ютуқлар тилаймиз!  
     Устоз санъаткор театр саҳнасида кечган эллик йиллик ижодий фаолияти давомида 50 дан ортиқ спектаклларда бош қаҳрамонлар роллари ва  характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Лайли ва Мажнун”да Лайли, “Фарҳод ва Ширин”да Ширин, “Гул ва Наврўз”да Гул, “Жон қизлар” спектаклида Ойсулув, “Тоҳир ва Зуҳра”да Зуҳра, “Паранжи сирлари”да Холисхон, “Рожа”да малика Шударман, “Тошкентнинг нозанин маликаси” да Мунаввар, “Ойонам-қайнонам” да Маръям, Қумри, “Жайдари келин”да қайнона, "Замон Авлонийси" да Зумрад ая ва яна кўплаб спектаклларда ўзига хос роллар яратган.