Янгиликлар

Александр Бекчанов Доцент илмий унвони билан тақдирланди...
Сана: 05.10.2023

   Бугун ЎзДСМИда маданият ва санъат соҳаси ходимларига профессор ва доцент илмий унвонларини бериш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон  Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари, халқ артистлари ва ҳофизлари, олим ва зиёлилар, эл суйган санъаткорлар иштирок этди.

 
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов Доцент илмий унвони билан тақдирланди. 
 
Устоз санъаткоримизни ушбу илмий унвон билан қутлаб, соғлик-саломатлик ва ижодий фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.