Янгиликлар

"Танлов давом этади"
Сана: 09.03.2020

    Бугун 9 март куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган         “Ёш иқтидорлар” тўгарагига танловнинг тўққизинчи куни бўлиб ўтди. Унда Чилонзор ва Яшнабод тумани маҳаллаларида истиқомат қиладиган 14-16 ёшдаги 10 нафардан ортиқ истеъдодли ўғил-қизлар иштирок этди. Иштирокчилар актёрлик маҳорати  йўналишида театрнинг режиссёр ёрдамчиси Обид Аҳмедов ҳакамлиги остида маҳоратини синовдан ўтказди.  Эслатиб ўтамиз, танлов 15 мартга қадар давом этади.