Айни дамда Андижон шаҳридаги буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Маросимда: — Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков,
— ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев,
— Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов,
— шунингдек, бир қатор расмий ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирда, шунингдек, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов ҳам қатнашмоқда.
Маросим Навоий меросига бўлган юксак эҳтиром ва маънавий қадриятларимизга садоқат рамзи сифатида ўтмоқда.