Янгиликлар

Тайинлов!
Сана: 08.06.2021

    Жорий йилнинг 8 июнь куни Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи  ўринбосари Баҳодир Аҳмедов йиғилишни очиб, театр санъати олдида турган айрим масалалар ва уларнинг ечимлари, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикрлашилди.

 
Шундан сўнг, Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлигини расман эълон қилди. Устоз санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар сўзга чиқиб, театр жамоаси номидан Александр Бекжоновни қутлаб, масъулиятли вазифани адо этишида омад ва муваффақиятлар тилашди.
 
Йиғилиш сўнггида куни кеча таваллуд кунини нишонлаган устоз санъаткорларимиз Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва эсталик совғалари билан тақдирланди.