Янгиликлар

Хайрли тадбир
Сана: 08.01.2020
Бугун 8 январ куни пойтахтимиздаги 30-сонли Меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчилари  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришди. Улар учун  Янги йил эртаги намойиш этилди, спектаклда янграган куй-қўшиқлар болажонларга  ўзгача кайфият улашди. Эртак давомида болалар қаҳрамонлар билан жонли мулоқотда бўлишди, биргаликда рақсларга тушишди. Бундай эътибор ва қизиқарли тадбирдан кўнгли яримта болажонларнинг кайфияти жуда кўтарилди. Тадбир якунида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари актёрлар билан эсдалик учун суратларга тушишди.
Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари барчамизда мехр оқибат, одамийлик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.