Янгиликлар

Кулги ва шодлик кечаси...
Сана: 06.09.2022

    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан 1 сентябрь куни, Очиқ эшиклар куни доирасида "Кулги ва шодлик кечаси" дея номланган концерт дастури бўлиб ўтди. 

 
Концерт дастурида  театримиз саҳнасидан жуда кўп йиллар тушмаган, мухлислар қалбидан жой олган “Жайдари келин” спектаклидан парчалар намойиш этилди. Шунингдек, раққосалар ижросидаги гўзал рақслар ҳамда ижодкорларимиз томонидан тақдим этилган куй-қўшиқлар кечага янада файз улашди.
 
Суратлар муаллифи – Музаффар МУҲАММАДНАЗАР