Янгиликлар

Ижодкорларимиз сафарда...
Сана: 05.02.2024

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Хоразм вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 6 февраль санасидан 12 февралга қадар гастроль сафарларини ўтказади.

 
Маҳоратли ижодкорларимиз Умид Шодмонов, Мурод Тўрақул, Баҳром Болтаев, Равшан Дадажонов, Фарҳод Қурбонов, Усмон Юсупов ва устоз санъаткорларимиз Дилором Сафоева, Меҳри Бекжонова, Турсунбой Пржонов ҳамда театр маъмури Нигора Шержоновалардан иборат ижодий жамоа “Қайтар дунё” спектакли намойиши билан куни кеча Хоразм вилоятига йўл олдилар.