Янгиликлар

Меҳрли юраклар
Сана: 06.01.2020
Жорий йилнинг 6 январь куни   Республика гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш  институтида даволанаётган бемор болалар, ота-оналари ва волонтёрлар ҳамроҳлигида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб, Муаллиф Ҳ.Қосимовнинг “Робинзоннинг Янги йил саргузаштлари”  деб номланган мусиқали Янги йил эртагини томоша қилишди. Ташриф давомида меҳмонларга театр ижодкорлари томонидан Янги йил табриклари ва илиқ, самимий сўзлар айтилди. Шунингдек, болажонлар севимли эртак қаҳрамонлари билан биргаликда фотосуратларга ҳам тушишди.
Беморлар ва уларнинг яқинларига қувонч, яхши кайфият бағишлайдиган бу каби ҳайрия тадбирлар учун Муқимий театри раҳбарияти ва жамоаси ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиради!