Янгиликлар

"Танлов давом этади"
Сана: 05.03.2020

    Бугун 5 март куни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган  бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган  “Ёш иқтидорлар” тўгарагига танловнинг бешинчи куни бўлиб ўтди. Унда Учтепа тумани маҳаллаларида истиқомат қиладиган 14-16 ёшдаги 10 нафардан ортиқ истеъдодли ўғил-қизлар иштирок этди. Иштирокчилар актёрлик маҳорати, хонандалик, сухандонлик ва рақс йўналишларида театрнинг элимиз ардоғидаги санъаткорлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, маҳоратли актёрлар Азиз Латипов, Равшан Дадажонов, Шарофат Тожибоева, Муҳаббат Сотволдиева  ва режиссёр ёрдамчиси Азизбек Журабеков, шунингдек Учтепа туман ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Азимбоева Замира Саидакмаловна ҳакамлиги остида маҳоратини синовдан ўтказди.  Эслатиб ўтамиз, танлов 10 мартга қадар давом этади.