Янгиликлар

ТАЛАБАЛАР ТЕАТРДА
Сана: 04.03.2020
     Жорий йилнинг 4 март куни Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабалари ва ўқитувчилари ташриф буюришди. 
   Театрда 8-Март - Халқаро Хотин-Қизлар байрамига бағишланиб, "Биз соғинган қўшиқлар" деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Байрам концертида турли спектакллардан лавҳалар намойиш қилинди. 
      Театр раққосалари турли рақслари билан спектакль парчаларидаги қўшиқларга ўзгача тароват бахшида этишди. Айниқса, актёр, муқаллид устаси, солист-вокалист - Нурбек Маматовнинг саҳнадаги ижролари томошабинларнинг гулдурос қарсакларига сабабчи бўлди. У устоз санъаткорларимизнинг овози, қилиқларига тақлид қилиш баробарида, қўшиқлар ҳам куйлаб, барчага кулгу улашди.
   Кеча сўнггида ТИВҚХММ Матбуот хизмати раҳбари, "Нотиқлик санъати" академияси бошлиғи, доцент ва нотиқ - Раҳимбой Жуманиёзов сўзга чиқиб, актёр ва актрисаларга миннатдорчилик билдирди ва барча аёлларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади.