Янгиликлар

Хотира кечаси бўлиб ўтди.
Сана: 28.01.2021

      Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Хотира кечаси бўлиб ўтди. 

 
Кечани Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова видеомурожаат билан очди. Тадбирда илм-фан ва маданият арбоблари, жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар.
 
Шунингдек, кеча доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  театр актёрлари ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг  Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фаолиятига бағишланган   “Олов тутган одам” номли асар асосида режиссёр Достон Хақбердиев саҳналаштирган кичик саҳна кўринишини намойиш этишди. Унда ролларни устоз санъаткор Турсунбой Пржонов ва маҳоратли актёрлар Хабибулла Ортиқов, Инобат Умирова, Феруза Мустафоевалар ижро этди.