Янгиликлар

Робинзоннинг Янги йил саргузаштлари
Сана: 04.01.2020
Янги йил – барча учун ёқимли ва қувончли байрамдир. Бу байрамни, айниқса, болажонлар интиқлик билан кутиб, “Янги йил мўъжизаси”ни орзу қилади ҳамда бу уларнинг ҳаёлида деярли ғаройиб ва саргузаштларга бой энг қувноқ байрамлардан бири ҳисобланади.
Айни янги йил байрами арафасида, Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театри 2 январдан 10 январгача болажонлар учун қишки таътил туҳфаси тайёрлашди. Муаллиф Ҳ.Қосимовнинг “Робинзоннинг Янги йил саргузаштлари”  деб номланган мусиқали Янги йил эртаги барчага бирдек ёқмоқда деган умиддамиз.
Асар  ўзининг саргузаштларга бойлиги, мусиқавийлиги  билан ажралиб  туради. Севимли эртак қаҳрамонларининг иштироки эса болажонлар томонидан илиқ кутиб олинганига ишонамиз.