Янгиликлар

Театрлар аро ҳамкорлик...
Сана: 30.09.2023

   Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим қаламига мансуб, 2000 йил Сариосиё воқеалари акс этган "Қуршов" асари саҳналаштирилди. 

 
Вилоят театрлари билан ҳамкорлигимиз давом этган ҳолда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг икки ижодкори Илҳом Атамирзаев режиссёрлиги ва бош қаҳрамон образи ҳамда бастакоримиз Олимжон Комилжонов иштирокида "Қуршов"  спектакли куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий кенгаши аъзоларига муваффақиятли топширилди.