Янгиликлар

Ижодкорларимиз сафарда..
Сана: 02.10.2023

   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг бир гуруҳ ижодий жамоаси Сурхондарё вилоятининг бир қатор туманларида жорий йилнинг 2 октябрь санасидан 7 октябрга қадар гастроль сафарларини ўтказади.

 
Маҳоратли ижодкорларимиз Умид Шодмонов, Қобил Умиров, Азизхон Латипов, Мурод Тўрақул, Баҳром Болтаев, Фарҳод Қурбонов, Бахтиёр Аҳмедов ва устоз санъаткорларимиз Одина Ғозиева, Норпошша Ҳасановалардан иборат ижодий жамоа “Қайтар дунё” спектакли намойиши билан куни кеча Сурхондарё вилоятига йўл олдилар.