Янгиликлар

“Биз фахрийларимиз билан ғурурланамиз!”
Сана: 03.05.2019

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Ёшлар пресс-клуби”да “Биз фахрийларимиз билан ғурурланамиз!” мавзусида ёшлар ва фахрийлар билан учрашув – очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий оркестри ижросидаги мусиқа садолари ҳамда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали  театри жамоасининг иккинчи жаҳон уруши йилларидаги воқеларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари билан бошланди.