Янгиликлар

Эҳтиром...
Сана: 02.02.2023

   Бугун, 2 феврал куни Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрида раҳбарият бошчилигида театр жамоаси “Эътироф-2022” мукофоти маросимида “Йилнинг умидли ёш театр режиссёри” номинация ғолиби Достон Ҳақбердиев ҳамда куни кеча бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти маросимининг “Йилнинг энг яхши театр актрисаси” номинация ғолиби бўлган Гуласал Раҳмоновани  табриклашиб, эсдалик совғаларини тақдим этишди. 

 
Театр бош режиссёри Баҳодир Назаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Носирова, Меҳмонали Салимов сўзга чиқиб, эътироф этилган ижодкорларимизни самимий қутладилар.