Янгиликлар

“Эзгулик сари” ҳайрия акцияси
Сана: 30.12.2019
Жорий йилнинг 29 декабр куни Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасига қарашли Бўка туманидаги 15-сонли меҳрибонлик уйида Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театри Ўзсаноатқурилишбанк билан ҳамкорликда “Эзгулик сари”  ҳайрия тадбири ўтказилди.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига  Банк ходимлари ва Муқимий театри ижодкорлари томонидан байрамона дастур тақдим этилди. Истеъмол товарлари, маиший техника, кийим-кечаклар ва янги йил совғалари топширилди. Шунингдек, ҳайрия тадбири ташаббускорлари томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.
“Эзгулик сари” ҳайрия акциясига ўзини ҳиссасини бевосита ва билвосита қўшган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!