Янгиликлар

Республика танлов-фестивали ўтказилди
Сана: 28.11.2022

   “Ёш мақомчилар” республика танлов-фестивали ўтказилди

 
Мамлакатимиз миқёсида кўтаринки руҳда ўтказилган мазкур танлов-фестивалининг тақдирлаш ва гала-концерти маросими бугун 28 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида кенг нишонланди. Тақдирлаш маросимида Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирок этиб, ғолибларга эсдалик совғаларини топширди.
 
Ушбу танловнинг бошловчилари сифатида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг маҳоратли ижодкорлари Феруза Мустафаева ва Фарҳод Қурбоновлар иштирок этишди.