Янгиликлар

Эзгулик сари...
Сана: 01.12.2022

   Ўзбекистон ногирон ишбилармон аёллар миллий Ассоциацияси ва Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ташаббуси билан куни кеча пойтахтимизнинг “Табассум” тантаналар уйида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди.

 
Мазкур тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директор ўринбосари Хайрулла Ваҳобов томонидан тайёрланган концерт дастури ҳамда ижодкорларимиз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, Расулхон Қодирхонов, Равшан Ибрагимов томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага юқори кайфият бағишлади.