Янгиликлар

Эҳтиром.
Сана: 30.09.2021

   Куни кеча Президентимизнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугун Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

 
Мукофотланган марҳум санъаткорларнинг  оила аъзолари давлат раҳбари қўлидан орден ва медалларни қабул қилиб олишди. Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг "Фидокорона хизматлари учун" орденини унинг рафиқаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тожибар Азизова қабул қилди.
 
Шунингдек, бугун бизни қувонтирган яна бир хабар Наманган вилояти Чуст тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабига Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов (ўзи таълим олган мактабга) номи берилди.
Мирза Азизов халқимиз қалбидан чуқур жой олган инсон эди, таълим даргоҳига бу ижодкор номининг берилиши унинг ижодий меросини ўрганиш ҳамда хотирасини абадийлаштиришга хизмат қилади, деган умиддамиз.