Энг, энг...

Eng, eng...(2019 Dekabr)

                                                 

Декабрь ойининг энг фаол актёрлари –Сурайё Юсупова ва Фарҳод Қурбонов!
Бу маҳоратли актёрларимиз декабрь ойида Маданият Вазирлиги томонидан  уюштирилган  тадбирлар, учрашувлар ва гастролларда, репертуардаги спектаклларда, шунингдек яқинда прьемераси бўлиб ўтган, муваффақиятли ижро этилиб, мухлислар меҳрига сазовор бўлиб келинаётган “Айёргина аёллар” спектаклидаги Бошлиқ  ва “Қобил ила Ҳобил” спектаклида Абуда, “Қайчи қудалар” спектаклида Осиё образларини дублёр сифатида тез фурсатда тайёрлаб мухлислар эътиборига ҳавола этишгани учун театр жамоаси номидан бир овозда ғолиб деб эълон қилинди.
 
Театр мухлислари томонидан ижтимоий сўровномаларга кўра  “декабр  ойининг энг яхши спектакли” номзодлигига, муаллиф  Нафас Шодмоннинг “Қобил ила Ҳобил” асари лойиқ деб топилди.